Хабарлар

Samarqand viloyat Toyloq tumanida "JAJJI YULDUZCHALAR" nomli nodavlat maktabgacha ta'lim muassasasining ochilish marosimi bo'lib o'tdi.

04-01-2019 13:05   194

Samarqand viloyat Toyloq tumanida "JAJJI YULDUZCHALAR" nomli nodavlat maktabgacha ta'lim muassasasining ochilish marosimi bo'lib o'tdi.

Тойлоқ туман мактабгача таълим тизими ходимларининг Август анжумани ўтказилди.

10-09-2018 13:56   282

Бугун 29-сон “Мусиқа ва санъат мактабида” Туман  мактабгача таълим тизими ходимларининг   “2018/2019 ўқув йилида мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик афзалликлари– оммабоплик ва сифат” шиори остида Август анжумани  ўтказилди.

Вилоят мактабгача таълим муассасалари ўртасида “Кичкинтойлар-ширинтойлар" оммавий спорт мусобақаси ўтказилди.

31-07-2018 16:04   314

Вилоят мактабгача таълим муассасалари ўртасида  “Кичкинтойлар-ширинтойлар" оммавий спорт мусобақаси Самарқанд шаҳар Афросиёб спорт мажмуасида  ўтказилди ва унда Тойлоқ туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 38-сон мактабгача таълим муассасаси  1-ўринни эгаллади.

Тойлоқ туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7-сонли мактабгача таълим муассасасида "Соғлом бола юрт келажаги " мавзусида Мужассамлашган очиқ хисобот машғулоти бўлиб ўтди.

21-07-2018 14:22   325

Тойлоқ туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7-сонли мактабгача таълим муассасасида ўтказилган "Соғлом бола юрт келажаги " мавзусида Мужассамлашган очиқ хисобот машғулотидан фото лавҳалар .

Тойлоқ тумани мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида «Моҳир қўллар» номи билан кўлда ясалган энг яхши кўргазмали қуроллар кўрик-танлови ўтказилди.

20-07-2018 14:44   377

Тойлоқ тумани мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида «Моҳир қўллар» номи билан кўлда ясалган энг яхши кўргазмали қуроллар кўрик-танлови ўтказилди. Президентимизнинг "Мактабгача таълим тизими бошкарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 30 сентябрдаги Фармони ижросини таъминлаш максадида ташкил этилган тадбирда 35та мактабгача таълим муассасасининг етмишга яқин тарбиячилари ўзаро беллашишди.

Тойлоқ туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларида "Ёзги соғломлаштириш" ишлари олиб борилмоқда.

30-06-2018 13:05   401

Ёзги соғломлаштириш даври мактабгача таълим муассасасида   болаларни соғломлаштириш ва чиниқтириш  ишлари ташкил  этилмоқда.

Мактабгача таълим муассасасининг ёзги соғломлаштириш мавсумида амалга ошириладиган ташкилий, методик, соғломлаштириш ҳамда назоратга доир чора-тадбирлар режаси  амалга оширилмоқда.

Тойлоқ туманидаги 30- мактабгача таълим муассасасида "Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази" кўрик танловларининг туман босқичи бўлиб ўтди.

27-06-2018 10:00   347

           Тойлоқ туман  Мактабгача таълим бўлими Мактабгача таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017-йил 9-сентябрдаги 2261-сонли қарорига белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси билан ҳамкорликда таълим муассасаларда соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини бажариш мақсадида 9-июн куни тумандаги 30-мактабгача таълим муассасасида  “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази ва “Йилнинг энг яхши наъмунали ошхонаси” кўрик танлови ўтказилди.

Тойлоқ туман 39- мактабгача таълим муассасасида тарбиячилар учун ўтказилган семинар-тренинг

20-06-2018 17:46   368

Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман мактабгача таълим бўлими мудири М.Мирвафоева сўзга чиқиб, Вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2018 йил 9-июндаги 45/1-С  сонли хатига асосан  семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг мактабгача таълим тизимига катта эътибор бераётганлиги, ўсиб келаётган ёш авлоднинг пойдеворини мустаҳкам ҳар томонлама етук, салоҳиятли кадрларни шакллантириш мақсадида қанча ижобий ишлар ва имкониятлар яратилганлиги айниқса семинар-тренинг ташкил этилганлигини таъкидлаб вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳ.Раҳимова гапириб ўтди.

‹ First  < 2 3 4