Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Бугун Тoйлоқ тумани “Ғўлба” маҳалласида жойлашган 40-сон мактабгача таълим ташкилоти Фойдаланишга топширилди.

 Мактабгача таълим ташкилоти замон талаблари бўйича жиҳозланиб, барча шарт-шароитлар яратилди.Очилиш маросимида туман ҳокимлиги мутасаддилари, мактабгача таълим бўлими ходимлари, қурувчи-пудратчи ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари ва ота-оналар иштирок этдилар.Тадбирда сўзга чиққанлар болажонларимиз камолоти йўлидаги бу эътибор ва ғамхўрликлар давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати  намунаси эканлигини эътироф қилиб, шундай шинам биноларни қуришда бош-қош бўлган мутасаддиларга, бинокорларга маҳалла аҳли номидан ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 31/01/2020 12:18;   Кўрилганлиги: 22
 
Материал манзили: http://tayloqmtb.uz/news/bugun-toyloq-tumani-golba-mahallasida-joylashgan-40-son-maktabgacha-talim-tashkiloti-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 18/02/2020 14:48