Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Тойлоқ туман мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотларида 2019 йил 11 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5та ташаббуси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан ноябрь ойидаги Ҳисоботи

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5та ташаббуси доирасида 2019 йил ноябрь ойида вилоят Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 14 ноябрдаги 3-02/3-3490-сонли хатига асосан  Тойлоқ  тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотларида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Ушбу чора-тадбир асосида бўлимнинг чора-тадбири ишлаб чиқилди ва барча мактабгача таълим ташкилотларига етказилди. Шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5та ташаббуси доирасида 2019 йил 1-22 ноябрь кунлари мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларнинг ижодкорлигини ошириш мақсадида “Рассом устахонасида меҳмонда” номли  мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун ижодкорлар шахсий устахоналарида ижодий учрашув ҳамда маҳорат дарслари ташкил этилди. Тадбирларга ота-оналар ва маҳаллаларнинг фаол вакиллари таклиф этилди. Тадбирларда фаол иштирок этган тарбияланувчилар эсталик совғалари билан тақдирланди.

          Мактабгача таълим ташкилотларида санъат йуналишларини ривожлантириш тадбирлари доирасида таниқли актёр, мусиқачи, композитор, ёзувчи ва шоирлар, рассомлар билан мактабгача таълим ташкилотларида ижодий учрашувлар ва маҳорат дарслари ўтказиш юзасидан ҳудудлардаги таниқли мусиқачи, ёзувчилар руйхати шакллантирилди, ижодкорлар билан ташкил этиладиган тадбир дастурлари ишлаб чиқилиб учрашувлар режа жадвали тасдиқланди,  ҳамда мактабгача таълим ташкилотларига юборилди.

         

  “Театршуносман” лойиҳаси доирасида болаларни театрга бўлган  қизиқишларини ошириш мақсадида уларни репитиция жараёнлари, саҳналаштириш ва саҳна безаш ишларига кенг жалб этиш юзасидан “Театршуносман” лойиҳасини амалга ошириш режа графиги ишлаб чиқилди. Ҳудудлар кесимида спектакллар намойишиниг ойлик режаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек мактабгача таълим ташкилотларида болаларни халқимиз миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат садоқат ва ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида “Байроғимиз фахримиз, ғуруримиз” мавзусида бадий тадбирлар ва рассомчилик кўргазмалари ташкил этилди.

Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни маърифатга, китоб мутоласига бўлган қизиқишини оширишга ва ота-оналар ўртасида оилавий китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида “Бир болага-беш китоб”марафони ташкил этилди ва ўтказилди. Марафон доирасида ота-оналар ва ҳомийлар тамонидан болажонларга тақдим этилган китоблар МТТ гурухларда ташкил этилган кутубхона бурчакларига қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5та ташаббуси доирасида туман мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган тадбирлардан фото лавхалар илова қилинмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 14/12/2019 11:22;   Кўрилганлиги: 100
 
Материал манзили: http://tayloqmtb.uz/news/toyloq-tuman-maktabgacha-talim-bolimiga-qarashli-maktabgacha-talim-tashkilotlarida-2019-yil-11-noyabrdagi-ozbekiston-respublikasi-prezidentining-5ta-tashabbusi-doirasida-amalga-oshirilgan-ishlar-yuzasidan-noyabr-oyidagi-hisoboti
Чоп этилган вақт: 18/02/2020 14:12