Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Тойлоқ туманида Туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Мартаба Қувватова ташаббуси билан, раҳбар аёл ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 2020 йил 7 феврал куни туман БЎСМ марказида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Тадбирда Мактабгача таълим ташкилот раҳбар ходимлари ва Халқ таълими бўлими ходимлари беллашишди. Тадбир жуда қизғин ўтказилди. Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Азамат Ғафоров, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тойлоқ туман кенгаши раиси Қобил Собиров,
туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими мутахасислари иштирок этишди. Тадбир сўнгида иккала жамоа иштирокчилари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


Охирги ўзгариш вақти: 07/02/2020 13:48;   Кўрилганлиги: 37
 
Материал манзили: http://tayloqmtb.uz/news/toyloq-tumanida-tuman-xotin-qizlar-qomitasi-raisi-martaba-quvvatova-tashabbusi-bilan-rahbar-ayol-xodimlari-ortasida-soglom-turmush-tarzini-targib-qilish-maqsadida-2020-yil-7-fevral-kuni-tuman-bosm-markazida-sport-musobaqalari-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 18/02/2020 14:12