Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани
Мактабгача таълим бўлими

Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган турли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

 Жумладан, туманимизда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман халқ таълими бўлими, туман мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида “Очиқ эшиклар” куни бўлиб ўтди. Тадбир давомида ёшлар ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан танишиб, суҳбатлашишди, ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди. Тадбирда туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7, 38, 39, 42-мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари фаол иштирок этишди.


Охирги ўзгариш вақти: 10/01/2020 14:32;   Кўрилганлиги: 48
 
Материал манзили: http://tayloqmtb.uz/news/yurtimiz-boylab-davom-etayotgan-vatanparvarlik-oyligi-doirasida-yoshlarni-vatanparvarlik-ruhida-tarbiyalash-ularni-harbiy-xizmatga-bolgan-qiziqishlarini-oshirishga-qaratilgan-turli-targibot-tadbirlari-otkazilmoqda
Чоп этилган вақт: 18/02/2020 15:10